Яқин Шарқдаги вазият сабабли Умра сафарлари вақтинча тўхтатилди

Яқин Шарқ минтақасидаги вазият кескинлашуви ва ҳаво ҳудудидан фойдаланишга қўйилган чекловлар сабабли Ўзбекистондан амалга ошириладиган Умра сафарлари вақтинча тўхтатилди. Хусусан, 2 март кунига режалаштирилган навбатдаги рейс ҳам номаълум муддатга қолдирилди.