Исроил Мудофаа армияси Эронга берилган зарбалар давомида Эрон ҳарбий раҳбариятининг 40 нафар «асосий» қўмондони, жумладан, Қуролли кучлар бош штаби бошлиғи Абдулраҳим Мусавий ҳалок бўлганини билдирди. Йўқ қилинганлар қаторида мудофаа вазири ва ИИҚК қўмондони номи ҳам келтирилган.