ТИВ Ўзбекистон фуқароларига Яқин Шарқ мамлакатларига сафарларни вазият барқарорлашгунича кечиктиришни тавсия қилди. Ҳозирда фуқаролар парвозларнинг бекор қилиниши ёки кечиктирилиши туфайли қийинчиликларга дуч келмоқда. Умрадаги ўзбекистонликларни қайтариш учун репатриация рейслари ташкил этилади.