Ўзбекистонда газ истеъмолининг базавий меъёри бу йил узайтирилмади

Ўзбекистонда қишки давр учун газ истеъмолининг базавий меъёри амал қилиш муддати якунланди. Иситиш мавсуми учун белгиланган 500 куб метрлик лимит ўтган йилдагидек март ойига узайтирилмайди. Истеъмол ҳисоб-китоби яна ойига 100 куб метрлик стандарт кўрсаткич асосида амалга оширилади.