Қорақалпоғистонни 2026 йилда ривожлантириш дастурлари тасдиқланди. Унга кўра, Нукус шаҳри, Қўнғирот ва Чимбой туманларини ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудуд қилиш режалаштирилган. Республика бўйлаб ишсизлик даражасини 4,2 фоизгача, камбағалликни эса 3,2 фоизгача қисқартириш мақсад қилинган.