Ўзбекистонда январь-февраль ойларида тезкор тадбирлар давомида 22 та уюшган наркогуруҳ фаолиятига чек қўйилди. 8 та нарколаборатория фош этилди. 41 кг анъанавий наркотик, 100 килограммдан ортиқ синтетик наркотик, қарийб 200 минг дона психотроп дори ва 2 тоннага яқин прекурсор мусодара қилинди.