Ўзбекистонда февраль ойида доллар курси қандай ўзгарди?

Ўзбекистон миллий валютаси феврални долларга нисбатан 88,59 сўмга мустаҳкамланиш билан якунлади ва йил бошидаги пасайишни қисман қоплади. Курснинг ўртача кунлик тебраниши 0,21% ни ташкил этди — бу ўтган йилнинг май ойида валюта коридори кенгайтирила бошлаганидан бери энг паст кўрсаткичдир.