Миллий инвестиция жамғармаси активлари таркиби «якуний портфель» эълон қилинганига қарамай, яна ўзгаришга учради. Ундан «Навоийазот» ва Халқ банкидаги акциялар чиқариб ташланди. Эвазига UzNIF «Ўзбектелеком»даги яна 5%, «Ўзбекинвест»даги 10% ва «Ўзсаноатқурилишбанк»даги 10% ли улушларни қабул қилди.