«Иккиси ҳам тўғри»: Вазирлик билан судлашган тарих ўқитувчиларининг жавоби ҳам тўғри деб тан олинди

Тарих ўқитувчиларини Мактаб таълими вазирлиги билан судлашишга ва президент порталига мурожаат йўллашга ундаган савол масаласи ҳал бўлди. Вазирлик педагоглар белгилаган «Вестготлар» жавобини ҳам тўғри деб тан олди. Адвокатга кўра, маънавий зарар ундириш бўйича судга мурожаат қилиш режа қилинмоқда.