Тошкентда ёғган ёмғир ҳаво сифатининг сезиларли яхшиланишига таъсир қилмади, дея маълум қилди Ўзгидромет. Бунга юқори намликда майда заррачаларнинг катталашиши ва ёғингарчиликдан кейинги буғланиш янги ифлослантирувчи моддалар ҳосил қилиши сабаб қилиб кўрсатилди.