Яқин Шарқдаги уруш Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир кўрсатади? Мутахассис фикри

Яқин Шарқдаги урушнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири кўлами унинг қанча давом этишига боғлиқ, деб ёзмоқда Миркомил Холбоев. Минтақа давлатлари билан савдо тўхтаса, бу ЯИМни 0,6 фоиз атрофида секинлаштиради. Айни пайтда, юқорироқ нархда олтин экспортининг ўсиши салбий оқибатларни юмшатиши мумкин.