Тошкентда ўзини ДХХ ходими деб таништириб, фуқародан 30 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Тошкентда ўзини ДХХ ходими деб таништирган 52 ёшли фермер хўжалиги ишчиси фуқародан жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 30 минг доллар талаб қилган. У 10 минг доллар олган вақтида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.