БААдан учиб кетолмаган ўзбекистонликларга меҳмонхонага жойлашишда ёрдам берилди

Ўзбекистон дипломатлари авиапарвозлар бекор қилингани сабабли БАА шаҳарларидан учиб кета олмаган фуқароларга меҳмонхоналарга жойлашишда ёрдам берди. Ўнлаб кишилар меҳмонхонадан чиқариб юборилган, айримлари эса мушкул вазиятда қолганди.