Бухорода Суриядаги террористик ташкилот аъзоси бўлган ўғлига криптовалюта орқали пул юборган шахс 10 йилга қамалди

Бухорода 62 ёшли шахс Суриядаги «Тавҳид ва жиҳод» ташкилотига қўшилган ўғлига криптовалюта юборган. 2022−2025 йилларда Binance орқали 167 млн сўмга тенг маблағ ўтказган. У муқаддам экстремизм учун судланган. Суд уни 10 йил 2 ойга қамади. Ўғли эса қидирувга берилди.