ЙҲХХ 6 кун ичида интернетда йўл безорилиги акс этган 100 дан ортиқ материални аниқлади

Ўқувчи ЙПХ ходимини уриб юборган, тюнинг-ателье эгаси эса ҳибсга олинган ҳолатлардан сўнг ЙҲХХ тармоқларда йўл безорилигига оид 107 та видеоматериални аниқлади, 62 та машина жарима майдонига жойлаштирилди. Қоидабузарлик учун 5919 та автомобилга ҳам шундай чора кўрилди.