Ҳукумат 31 та йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Тошкент шаҳрининг бош режасига ўзгартиришлар киритди. 2311 гектар майдонда уй-жойлар, меҳмонхона, бизнес марказлари ва саноат зонаси қурилади. Ҳудуднинг камида 30 фоизи яшил зоналар учун ажратилиши шарт. Жамоат парклари ҳам барпо этилади.