Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида воқеа жойида ҳалок бўлди. Минтақадаги вазият ва транспорт-логистика билан боғлиқ чекловлар туфайли у оиласининг розилиги билан Қатарда дафн этилди. Жараёнга Ўзбекистон элчихонаси кўмаклашди.