Қорақалпоғистонда автомобиль саноати учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган технологик кластер ташкил этилади. Лойиҳаларни амалга оширувчилар «Нукус» ЭИЗ иштирокчиси бўлади. Ускуналар хариди учун $60,1 млн кредит линияси ажратилади. «Нукус» ЭИЗ эса 13 гектарга кенгайтирилади.