Тошкент марказида зарарланган 73 та дарахт кесилади

Тошкент шаҳрининг Алишер Навоий, Мустақиллик, Шаҳрисабз, Темур Малик кўчаларидаги дарахтлар ҳолати ўрганилди. Унга кўра 73 та дарахт ҳашаротлар томонидан зарарлангани аниқланган ва улар таги билан кесилади. Синиш ва йиқилиб тушиш хавфини олдини олиш учун 270 та дарахт шохлари кесилади.