Бухорода 8-қаватдан ўзини ташламоқчи бўлган қизни ФВВ ходими қутқариб қолди

Бухоро шаҳрида 17 ёшли қиз кўп қаватли уй томидан ўзини ташлашга уринди. Тасодифан ҳодиса жойида бўлган ФВВ ходими у билан суҳбатлашиб, қўлидан ушлаб қолди ва фуқаролар ёрдамида пастга туширди. Ҳозирда қизнинг ҳолати юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.