ТИВ маълумотига кўра, Яқин Шарқдаги вазиятда 4 март ҳолатига кўра Ўзбекистон фуқаролари орасида ҳалок бўлганлар ёки жабрланганлар йўқ. Минтақадаги элчихоналар вазиятни 24/7 мониторинг қилмоқда, фуқароларга консуллик ва молиявий ёрдам кўрсатилмоқда, эвакуация рейслари ташкил этилмоқда.