Ўзбекистонда болаларга нисбатан жинсий жиноятларни такроран содир этганлар учун умрбод қамоқ жазосини жорий этиш режалаштириляпти. «Бундай жиноятларни қасддан одам ўлдиришдек энг оғир жиноятларга тенглаштириш мумкин. Улар гўдак қизнинг бутун умрини завол қилиши мумкин», — деди ПА раҳбари ўринбосари.