Ўзбекистонда никоҳ ёшини пасайтириш учун асос бўладиган ҳолатларнинг қатъий рўйхати белгиланади. ПА раҳбари ўринбосари Нодира Ҳакимованинг сўзларига кўра, қариндошларнинг хоҳиши ёки куёвнинг чет элга кетиши каби сабаблар энди вояга етмаган қизларни турмушга бериш учун асос бўла олмайди.