Ўзбекистонда зўравонлик қурбонларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш учун «ягона дарча» тизими ишга туширилади

Ўзбекистонда зўравонликдан жабрланганлар мурожаат қилиши учун ягона платформа яратилади. Nemolchi.uz асосчиси Ирина Матвиенкога кўра, бу жабрланувчиларнинг қайта руҳий жароҳат олишининг олдини олади. Эрта никоҳ ва 16 ёшгача бўлган ҳомиладорликлар «O‘smir-signal» модулида қайд этилади.