ТОП-300 университетларда ўқиш учун ёшлар ва педагогларга таълим кредити ажратилади

ТОП-300 таликка кирган хорижий университетларда ўқиш учун ёшлар ва педагогларга имтиёзли таълим кредити ажратилади. Кредит йилига 20 минг долларгача бўлиб, фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида белгиланади. Қарз ўқиш тугагандан кейин 7-ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.