715 минг сўм: Ўзбекистонда камбағаллик чегараси янгиланди

Ўзбекистонда 2026 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати бир ойда киши бошига 715 минг сўмни ташкил этди (+6,9 фоиз). Ўтган йили бу миқдор 669 минг сўм эди. Мамлакатда бу кўрсаткич камбағаллик чегарасини аниқлашда ишлатилади.