«Мутлақо қабул қилиб бўлмас». Ўзбекистон ТИВ — Озарбайжонга тушган Эрон дрони ҳақида

Ўзбекистон ва Озарбайжон ТИВ раҳбарлари Эрон дронларининг Нахичеванга уюштирган ҳужумидан сўнг телефон орқали мулоқот қилди. «Жиддий хавотир билдирдик. Халқаро ҳуқуқ принципларига зид бўлган бундай ҳаракатлар мутлақо қабул қилиб бўлмаслигини таъкидладик», — деди Бахтиёр Саидов.