Ўзбекистонда дори воситалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича янги чоралар эълон қилинди. Хорижий фармкомпанияларни жалб қилиш учун роялти солиғи 5 фоизгача камайтирилади. Tashkent Pharma Park ҳудуди Жанубий Корея компанияларини жалб қилган ҳолда яна 100 гектарга кенгайтирилади.