Тошкент шаҳрида вояга етмаган бошқарувидаги BMW уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлган Ҳосилбек Эшназаров оиласига уч хонали хонадон тақдим этилди. Унинг хотирасига бағишлаб ёдгорлик мажмуаси очилди. Ғузор туманидаги 62-мактабда Ҳосилбек учун ёдгорлик барпо этилиши маълум қилинди.