Бу йилги қиш мавсуми ва февраль барча йиллардаги энг илиғи бўлди — Ўзгидромет
Ўзбекистонда якунига етган қиш мавсуми ва февраль ойи метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиғи бўлди. Ўзгидрометга кўра, энг илиқ кунларда ҳаво кундузи +27 даражагача кўтарилди. Шу билан бирга, Урганчда бир йиллик ёғингарчилик рекорди янгиланди.