Олий таълим вазирлиги мутахассиси хусусий ОТМ филиалига лицензия олиб бериш учун 100 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди

Олий таълим вазирлигининг Таълим ташкилотларини лицензиялаш бўлими етакчи мутахассиси хусусий университетнинг филиалини очиш бўйича лицензия масаласини ҳал қилиб бериш эвазига 100 минг доллар олиш вақтида ушланди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.