Тошкентда яна вояга етмаган бола машина бошқариб, йўлда безорилик қилди ва ЙТҲ содир этди

Тошкент шаҳрида вояга етмаган бола отасининг Lacetti’сини бошқариб ЙПХдан қочди. У қочиш вақтида йўлнинг қарама қарши тарафида ҳаракатланди ва Cobalt’га урилди. Ҳолат бўйича тергов ўтказилиб, ҳужжатлар прокуратурага юборилган.