Янги Тошкент аэропорти учун майдони 208 минг квадрат метр терминал ва ҳар бири 4 км бўлган иккита учиш-қўниш йўлагини қуриш режалаштирилмоқда. Ишлар якунлангач, объект йилига 20 млн нафаргача йўловчига хизмат кўрсатади. Таққослаш учун, амалдаги аэропорт қарийб 11 млн йўловчига хизмат қилади.