Дарғазаб бўлма! (+видео)

Ҳадис илмининг пешволари – Имом Бухорий ва имом Термизий ривоят қилган ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Менга насиҳат қилинг”, деди. Шунда У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ғазабланма!” - дедилар. Шундан сўнг буни бир неча марта такрорлаб: “Ғазабланма!” - дедилар”.