Ўзбекистонда февралда инфляция 0,6 фоизни ташкил этиб, йиллик кўрсаткич 7,3 фоизгача тезлашди

Февралда Ўзбекистонда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди, йиллик ифодада эса 7,3 фоизгача тезлашди, деб хабар берди Статагентлик. Гўшт, картошка, сут, тухум қимматлашди, гуруч, айрим сабзавот ва мевалар нархи пасайди. Бензин нархи бироз арзонлашди, бироқ темирйўл ва авиачипталар нархи кўтарилди.