7 мартда метан заправкалар соат 10:00 дан 16:00 гача ишлайди

Ўзбекистондаги метан заправкалар иш вақти 7 март куни соат 10:00 дан 16:00 гача этиб чекланади. Фарғона водийсида метан заправкаларнинг иш вақти ҳокимликлар билан келишилган ҳолда, газ босимидан келиб чиқиб амалга оширилади.