Январда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 5,8 млрд долларни ташкил этди (+29,2%). Шундан экспорт — $1,69 млрд (+26,7%), импорт — $4,14 млрд (+30,3%). Олтин экспорти тўхтагани ҳисобига манфий салдо 2,44 млрд доллргача ошди. Энергия ресурслари импорти 94,2%, газ импорти эса қарийб 7 баравар ортди.