Фарғонада солиқ инспекцияси бош инспектори 20 минг доллар олишда гумонланиб ушланди

Фарғона тумани солиқ инспекцияси бош инспектори 10 гектар ер майдонини ажратиб беришни ваъда қилиб, тадбиркордан 101 минг доллар талаб қилган. У тезкор тадбирда 20 минг доллар олаётган вақтида ушланди.