UNICEF: Болалар – Яқин Шарқ можаросининг асосий қурбонлари

Яқин Шарқда кескинлик кучаймоқда, минтақадаги бир неча мамлакатдан ўққа тутиш ва жавоб зарбаси ҳақидаги хабарлар узлуксиз тарқамоқда. Вазият беқарорлик чуқурлашиши, гуманитар инқироз юзага келиши хавотирини кучайтирмоқда. БМТ агентликлари можаро камида 16 мамлакатга таъсир кўрсатаётгани, бегуноҳ аҳоли қурбон берилаётгани, кўчирилаётгани, ҳаётий инфратузилмага зарар етаётгани ҳақида бонг урмоқда.