“Ҳожатбарор” солиқчи қўлга тушди

Осон пул топишни мақсад қилган Тошкент вилояти Бўка тумани Солиқ инспекцияси бош инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, мазкур хўжаликнинг солиқ органларидан мавжуд бўлган 165,6 млн сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини тўлаш муддатини вилояти солиқ бошқармасидаги ҳамкасби орқали узайтириб бериш эвазига 10 млн сўм талаб қилади.