2026 йилги «Оскар» мукофоти ғолиблари эълон қилинди. «Жанг ортидан жанг» — энг яхши фильм бўлди

Лос Анжелесда 98-«Оскар» мукофотлари топширилди. Энг яхши фильм — Пол Томас Андерсоннинг «Жанг ортидан жанг» картинаси бўлди. У энг яхши режиссёр деб ҳам топилди. Энг яхши актёр — Майкл Б. Жордан, энг яхши актриса эса Жесси Бакли бўлди. «Гуноҳкорлар» 16 та номинация билан етакчи бўлди.