Хатирчида пахтачиликда янги босқич: ислоҳотлар самараси амалда

Сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация қилиш, унинг самарадорлигини янада ошириш ҳамда фермерлар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Мазкур янгиланишлар, айниқса, пахтачилик тармоғида яққол намоён бўлиб, соҳада илғор технологиялар, замонавий агротехник тадбирлар ҳамда юқори сифатли уруғликларни жорий этиш орқали ҳосилдорликни оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.