Бухорода чигит экиш бошланди

Бухоро туманида пахтачилик соҳасида янги мавсумга тайёргарлик ишлари изчил ва пухта ташкил этилмоқда. “Қумсултон” чўл ҳудудида жойлашган “Уч Қарағай” МЧЖ пахтачилик кластери даласида чигит экиш мавсуми олдидан кўргазмали амалий семинар ташкил этилди.