Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлари миллий архивининг Gazetaʼга тақдим этган суратларида ХIХ — ХХ асрларга оид Рамазон ҳайити намозининг адо этилиши, ҳайит сайиллари, байрам кунлари кўчалардаги савдо манзаралари, масжид имом-хатиблари портретлари ва бошқа кадрларга гувоҳ бўласиз.