Андижонда кўча безорилари гуруҳи фош этилди, 2 гумонланувчи ушланди

Андижонда безорилик билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди. Улар фуқароларга босим ўтказиб, кафеда низоларни «кўча ечими» билан ҳал қилиб келгани айтилмоқда. Гумонланувчилар безорилик моддаси билан қамоққа олинди, тергов ҳаракатлари бошланди.