Ўзбекистон ва Қозоғистонда суратга олинган «Амир Темур» фильми премьераси 2 апрель куни бўлиб ўтади. Картина Мўғуллар империяси парчалангач, Буюк Ипак йўлидаги беқарорлик фонида саркарданинг ҳокимиятга келишини ҳикоя қилади. Фильмни намойиш этиш ҳуқуқи дунёнинг 120 дан ортиқ давлатига сотилган.