Ҳиндистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонлик аёлнинг жасади ватанга қайтарилди

Ҳиндистоннинг Панжоб штатида 10 март куни содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси марҳуманинг жасадини ватанга қайтаришда ёрдам кўрсатди ва унинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий кўмак берди. ЙТҲ бўйича тергов жараёни ҳам назоратга олинган.