Тошкент тумани ҳудудида табиатни асраш, атроф-муҳитни янада обод қилиш ҳамда келажак авлод учун соғлом экологик муҳит яратиш мақсадида муҳим ташаббус амалга оширилмоқда. Мазкур ҳудуднинг "Дархон" ва "Сабзавот" маҳалла фуқаролар йиғинларида 65 гектар майдонда янги дендрология боғи ташкил этилди.