Тошкент яна халқаро шахмат турнирига мезбонлик қилмоқда

Бугун, 16 март куни пойтахтимизда ўзбекистонлик биринчи гроссмейстер Георгий Агзамов хотирасига бағишланган халқаро турнирда иштирок этадиган шахматчилар учун қуръа ташлаш маросими ҳамда техник кенгаш йиғилиши бўлиб ўтади.