Март ойининг иккинчи ярмида аҳоли учун яна 50 метр куб газ арзон нархда берилади
Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. Унга кўра, мамлакатимиз ҳудудларида март ойи бошида ҳаво ҳарорати кескин пасайгани сабабли табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган ойлик базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилган эди.